Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилади
26 Мар
2024 йилнинг 26 март куни Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди. Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова ҳам иштирок этди.
Халқаро Омбудсман институти томонидан ташкил этилган тадбирда қандай масалалар муҳокама қилинди?
26 Мар
2024 йилнинг  26 март куни Халқаро Омбудсман Институти, Африка Омбудсманлари Тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш: Омбудсман институтларининг ўрни” мавзусида онлайн шаклда тадбир ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам иштирок этди.
Бухоронинг чекка ҳудудида яшайдиган Олотлик фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди
25 Мар
Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 25 март куни вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Олот туманидаги “Халифа”, “Бунёдкор”, “Маърифат” ва “Халқобод” МФЙларида ўтказилди.  
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди
25 Мар
Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети 2-курс талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятидаги бўлим ва секторларнинг масъул вакиллари тингловчиларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништиришди.
Андижоннинг чекка ҳудудида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
25 Мар
Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабул вилоятнинг Улуғнор тумани, “Мингбулоқ” МФЙда ўтказилди.
Қорақалпоғистондаги 27-сон манзил-колониясидаги 47 нафар маҳкумга стационар даво муолажалари буюрилди – Омбудсман
20 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили 27-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Республика бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул вакиллари ҳам иштирок этишди.
Пенсия миқдоридан норози бўлган фуқаро мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
19 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Тошкент шаҳридан фуқаро Т.М. ёшга доир пенсия миқдоридан норози бўлиб, уни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Самарқанднинг чекка ҳудудида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
18 Мар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Бухоро, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида мактаб ўқувчиларининг Конституцияга оид билимлари янада мустаҳкамланди
18 Мар
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.