Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Фарғонадаги қатор ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқлари таъминланиши ҳолатини ўрганди
2025 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда жамоатчилик гуруҳи аъзолари Фарғона вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифини амалга оширди.

Жумладан, Фарғона вилоят ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада бўлиб, у ерда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари таъминланиши ҳолати ўрганилди.

Мониторинг давомида яшаш ва овқатланиш шароитлари, тиббий хизматдан фойдаланиш, адвокат билан учрашиш, мурожаатлар юбориш, бандерол ва посилкалар қабул қилиш тартиби, видеокузатув тизими ҳамда санитария ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида вилоят ИИБ ҳузуридаги ситуацион марказ билан тўғридан-тўғри онлайн алоқа ўрнатилгани қайд этилди.

Ташрифлар чоғида ушбу муассасаларда сақланаётган шахслар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди.

Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича амалга оширилган мониторинг ташрифлари натижалари юзасидан тайёрланадиган таҳлилий маълумотлар ва тавсиялар тегишли давлат органларига тақдим этиб келинмоқда.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари