Қайд этиш жоизки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига асосан сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Олий Мажлис Сенати, Марказий сайлов комиссияси билан бир қаторда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланган.