Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаролар Омбудсманга қандай масалалар билан мурожаат қилмоқда?
2026 йил 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар меҳнат ҳуқуқлари, пенсия, маҳкумлар ҳуқуқлари, уй-жой, фирибгарлик ва кредит муносабатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Қабулда фуқароларнинг важлари атрофлича тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва ваколатга оидлари назоратга олинди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда иш юритувга олинди. Уларда кўтарилган ҳолатлар ваколат доирасида ўрганилиб, зарур ҳолларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари