2021 йил 30 март куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди. Қайд этиш лозимки, мазкур лойиҳа “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 23-бандида белгиланган эди.