Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ташкил этилди
08 Июн
2022 йил 31 май куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги Минтақавий вакили Шуҳрат Алимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ширинхон Умаралиева ҳамда Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Абдувосит Бахромовлар Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси биносида фуқаролар сайёр қабулини ташкил этишди.
Туғма юрак пороги бор фуқаронинг операцияси учун Омбудсман кўмагида 28,5 млн сўм ажратилди
08 Июн
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга (Омбудсманга) фуқаро Я.С. акаси Я.Н.да туғма юрак-пороги аниқланганлиги ва уни операция қилиш бўйича давлат томонидан ёрдам берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаат муаллифининг ёзишича, беморни зудлик билан операция қилмаса аҳволи оғирлашиш мумкин, лекин унинг ижтимоий ҳолати оғир бўлгани сабабли операция харажатларини кўтара олмайди.
Тунги вақтларда аҳоли тинчлигини бузаётганлар устидан Омбудсманга мурожаат келиб тушди
07 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси pm.gov.uz орқали келиб тушган мурожаатда фуқаро М.Р. аҳоли тинчлиги бузилаётганидан шикоят қилган.
Бухоро вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардаги шароитлар қай ҳолатда?
07 Июн
Президентимизнинг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5163-сонли Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили аралашуви билан қурилиш компанияси фуқароларга етказилган зарарни қоплаб берди
04 Июн
2022 йилнинг 18 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусановга Нуробод тумани, Наврўз МФЙдаги кўп қаватли уйда яшовчи 3 нафар фуқаро Р.С., Я.Н. ва А.С.лар мурожаат қилишди.
Омбудсманнинг Намандаги минтақавий вакили кўмаги билан истеъмолчининг мурожаати ҳал этилди
04 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига Уйчи туманида яшовчи фуқаро Р.И. истеъмолчи ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили: бемор маҳбус ва моддий ёрдамга муҳтож фуқаро мурожаатлари ҳал этилди
03 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадовга Қарши шаҳар 5-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбус С.Ҳ. соғлиги яхши эмаслиги сабабли шифохонага ётиб даволанишни сўраб мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили туманларда сайёр қабуллар ташкил этмоқда
03 Июн
2022 йил 30 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликдаги навбатдаги фуқаролар сайёр қабули Вилоятнинг Оқолтин туманида ўтказилди. Унда Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ширинхан Умаралиева ҳамда Оқолтин тумани маҳалла бўлими бошлиғи Алишер Ибодуллаевлар фуқаролар мурожаатларини қабул қилишди.
Навоийда меҳнат қонунчилиги юзасидан семинар ўтказилди
02 Июн
Жорий йилнинг 27 май куни Навоий вилояти Маърифат ва маънавият марказида корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи ҳамда ходим ўртасида долзарб муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, меҳнат қонунчилигидаги амалиётни ўрганиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.