Учрашувда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари ҳамда уларда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ОАВнинг иштироки ҳақида сўз борди.
Суҳбат давомида Нигина Абасзаде Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Дўстона ва конструктив руҳда кечган учрашувда томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари, жумладан оилавий зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатиш борасида ўзаро фикр алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати