Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш учун республикамиз бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Андижон вилоятидаги 36-сонли, Сирдарё вилоятидаги 7-сонли, Навоий шаҳридаги 16 ҳамда 22-сонли умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилди.
Тадбир “Омбудсман-ҳуқуқ ҳимоячиси” мавзусида интерфаол машғулот шаклида ташкил этилиб, ўқувчиларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, ушбу ҳуқуқларни таъминлаш бўйича шуғулланувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати