Аниқланишича, жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О. Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собиқ эгаси фуқаро У.Э. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган
Жанжал давомида Э.У. фуқаро Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Ушбу ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ЖПК талабларига кўра кўриб чиқилиши бўйича Фарғона вилоят прокуратурасига назорат хати киритилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати