Мурожаатчининг ёзишича, унинг 5 нафар вояга етмаган фарзандлари 2 йилдан буён акаси Б.Л. қарамоғида бўлган. Лекин, маҳкума ва акасининг фарзандлари ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб келган. Ҳаттоки, болалар учун давлат томонидан ажратилган нафақа пуллари ҳамда ноутбук, тикув машинаси ва мебель жиҳозларини маҳкуманинг фарзандларига бермай, сотиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилди. Ҳолат Наманган тумани “Инсон” ижтимоий маркази вакиллари билан ҳамкорликда ўрганилди.
Аниқланишича, маҳкуманинг фарзандлари ҳозирда унинг марҳум турмуш ўртоғининг акаси Н.К. томонидан васийликка олинган. Ўрганиш жараёнида болалар билан суҳбатлашилди ва уларнинг шароитлари ўрганилди.
Шунингдек, давлат томонидан ажратилган ноутбук, диван ва тикув машинаси маҳкуманинг вояга етмаган фарзандларига қайтарилиши таъминланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати