Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсманлар фаолияти билан яқиндан танишди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. “Инсон ҳуқуқлари миллий тизими” модули доирасида ўтказилган сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова тингловчиларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди.

Учрашувда тингловчилар Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида таништирилди.

Бизнинг вазифамиз, нафақат фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, балки уларни тизимли бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир. Янги таҳрирдаги Конституциямизда Омбудсман институти қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Парламент Қуйи палатасига киритишга ҳақли экани белгилаб қўйилган. Бу эса қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришда муҳим восита ҳисобланади – деди Омбудсман Феруза Эшматова.

Учрашув савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтди ва тингловчилар Омбудсман Котибиятидаги бўлим ва секторлардаги иш жараёни билан яқиндан таништирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати