Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўқувчиларга ўз ҳуқуқларини талаб қила олишдаги муҳим кўникмалар берилмоқда
11 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини оширишга қаратилган дарслар ташкил этилди. Бу лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Варшава конференциясининг охирги куни гендер тенглик ва камситмаслик масалаларига бағишланди
10 Окт
Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференциянинг охирги сессияси Толерантлик ва камситмаслик деб номланди.
Ўзбекистон Омбудсманининг Польшага расмий ташрифи: ЕХҲТ/ДИИҲБ вакили билан учрашув
10 Окт
Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференцияда иштирок этмоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли тадбирда ЕХҲТнинг инсон хавфсизлиги ўлчови доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда.
Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг IX-йиғилиши ўтказилди
09 Окт
Жамиятни рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича илғор тажрибалар алмашинуви. 2024 йилнинг 9 октябрь куни ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг IX–йиғилиши ушбу мавзуга бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов онлайн шаклда иштирок этди.
Туғруқ таътилида бўлган аёлларнинг иш жойи сақланиши лозим
09 Окт
Омбудсманга мурожаат: “Туғруқ таътилидан сўнг мени туғруқ таътилига кетган бошқа ходимнинг ўрнига ишга қўйишди. У ишга қайтгандан сўнг эса мени ишдан ноқонуний бўшатиб юборишди. Нима қилай?
Сенат қўмитаси мажлисида Омбудсман фаолиятини тартибга солувчи янги таҳрирдаги қонун муҳокама қилинди
08 Окт
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
“Омбудсман клуби” аъзолари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти билан танишди
08 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш бўйича 2021 йилдан буён ҳамкорликда ишлаб келмоқда. 2023 йилда имзоланган меморандум доирасида мазкур университетда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қошида “Омбудсман клуби” ҳам ташкил этилган.
Қашқадарё вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
07 Окт
2024 йил 3 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳи аъзолари Қашқадарё вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифини амалга оширишди. Дастлаб, Қарши шаҳрида жойлашган 2-сон жазони ижро этиш колониясидаги шароитлар ўрганилди.
Маҳкумлар ўз қизиқиши бўйича касб-ҳунарга ўргатилмоқда
05 Окт
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда.