Маҳкумлар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида ногиронлиги бўлган шахсларга 9 та ногиронлик аравачаси, кўзи ожизлар учун 8 та махсус ҳасса, 5 та юриш мосламаси, 9 та қўл ҳассаси, 13 та қўлтиқ таёғи ҳамда 2 та протез зарурлиги аниқланди.
Омбудсман минтақавий вакилининг ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти бош бошқармаси кўмагида мазкур техник реабилитация воситалари жазони ижро этиш колонияларига тўлиқ етказиб берилди.
Энг муҳими, мурожаатлар тингланди, эҳтиёжлар аниқланди ва амалий натижага эришилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






