Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳар бир боланинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқи Конституцион норма сифатида таъминланади
14 Мар
Бугун биз тарихий жараёнларни бошдан кечирмоқдамиз, яъни Янги Ўзбекистоннинг Конституциясини янгилаш, унинг негизларини янада демократлаштириш, том маънода халқчил Конституцияга айлантириш бўйича бошлаган ишларимизнинг мантиқий якунига келмоқдамиз.
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди
13 Мар
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 13 март куни  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюришган эди.
АЁЛ СУДЬЯЛАРНИНГ ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲИССАСИ
11 Мар
2023 йил 11 март куни Тошкентда «Аёл судьяларнинг одил судловни таъминлашдаги ҳиссаси» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилини биласизми?
10 Мар
Алишер Камилов 2022 йилдан буён Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили сифатида иш бошлаган.
Навоийдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда тиббий ходимлар етишмаслиги аниқланди
09 Мар
2023 йилнинг 7 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев, “Мадад” ННТ Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси билан Зарафшон шаҳридаги 12-сонли жазони ижро этиш колонияси, 36-сонли Манзил-колонияси ва ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифларини амалга оширди.
Андижондаги тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслар Омбудсманга қандай масалада мурожаат қилди?
09 Мар
2023 йилнинг 6 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гульнора Абдувоҳидова томонидан 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсманлар тажрибаси: инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик
07 Мар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти 1995 йилнинг февраль ойида МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда жорий этилган. Куни кеча Омбудсман институти 28 йиллигини 20 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи ваколатли органлари ва Омбудсманлари билан биргаликда Самарқанд шаҳрида нишонлади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани)нинг 2022 йилдаги фаолияти якунларига кўра брифинг
07 Мар
2022 йил мобайнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 696 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хорижий етакчи онлайн нашрларда Омбудсман фаолиятига оид хабарлар эълон қилинди
06 Мар
Испаниянинг етакчи онлайн нашри «El Mundo Financiero» яна Ўзбекистон мавзусига мурожаат қилди. Бу гал нашр жорий йил 23 февраль куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция тафсилотларини қаламга олди. “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик” сарлавҳаси билан чоп этилган материалда “Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, давлат ва жамиятни демократлаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтлар барпо этилиши  ҳамда Омбудсман фаолияти самарадорлиги қайд этилган.