Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман хусусий корхоналарда ишга жалб қилинган маҳкумларга яратилган шароитларни ўрганди
21 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нафақат жазони ижро этиш муассасаларида, балки маҳкумлар ишга жалб этилган хусусий тадбиркорлик субъектларидаги шароитларни ҳам ўрганмоқда.
Тожикистондаги Инсон ҳуқуқлари мактабида Ўзбекистон Омбудсмани вакили иштирок этди
18 Июл
2025 йил 15-18 июль кунлари Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари бўйича ёзги мактаб” ташкил этилди. Ушбу халқаро тадбир Тожикистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони томонидан ЕХҲТнинг Душанбедаги лойиҳалари координатори офиси кўмагида ташкил этилди.
Фуқаролар мурожаатлари  жойига чиқиб ўрганилмоқда
17 Июл
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) йўлланган мурожаатлар уларга аниқлик киритиш ва қўшимча маълумотларга эга бўлиш мақсадида унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Омбудсман ўринбосари қабули: фуқаролар мурожаати эшитилди
15 Июл
2025 йил 15 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосарининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Фуқаронинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи тикланди
15 Июл
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи фуқаро О.Ю. томонидан мурожаат келиб тушди.
Республикамиздаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
14 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан навбатдаги мониторинг ташрифлари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида жойлашган жазони ижро этиш колониялари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари, тиббиёт пунктлари, интернат уйлари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасаларда амалга оширилди.
Ёпиқ муассасаларда инсон қадри: Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи ўтказилди
10 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили 8-сонли Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Мониторинг доирасида қатор интеллектуал ва тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди. Бу эса ёпиқ муассасаларда ҳам инсон қадрини таъминлаш, вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва қонунчиликка оид билимларни оширишга хизмат қилмоқда.
Чекка ҳудудларда комплекс ёндашув: Омбудсман мактаби доирасида тиббий кўрик, сайёр қабул ва ёшлар тўгараклари намойиши ўтказилди
09 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир Жалақудуқ туманидаги “Узункўча” маҳаллада жойлашган 37-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.
Омбудсман мактаби: аҳоли мурожаатлари таҳлили асосида чекка ҳудудларда ҳуқуқий хабардорликни оширишга қаратилган очиқ мулоқотлар ташкил этилди
07 Июл
Маълумки, “Омбудсман мактаби” лойиҳаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни жойларда ўрганиш ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати шундаки, мавзулар Омбудсманга келиб тушаётган реал мурожаатлар таҳлили асосида танланади.