Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
07 Окт
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Хиллес Бесхоор Плух ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Тимен Каувенарлар билан учрашди.
Пробация хизмати фаолиятида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда ўзаро ҳамкорлик
06 Окт
Жорий йилнинг 6 октябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пробация хизмати фаолиятида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда ўзаро ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Фуқаролар қабулида Омбудсманга қандай мурожаатлар келиб тушди?
01 Окт
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Инсониятнинг бугуни ва эртанги фаровонлигига йўналтирилган муҳим ташаббуслар
01 Окт
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясинингяқиндабўлиб ўтган 76-сессияси ўз мазмуни ва долзарблиги жиҳатдан тарихий аҳамият касб этди. Коронавирус пандемияси, мисли кўрилмаган иқлим муаммолари, Афғонистонда ҳокимият ўзгариши ва бошқа инқирозлар давлатлар ўртасида мунтазам мулоқотни кучайтириш муҳимлигини англатмоқда. Зеро, БМТ Бошкотиби Антонио Гутерешнинг сўзларига кўра, инсонларда ишонч ва умидни ўйғотиш учун мамлакатларнинг ҳамкорлиги, мулоқоти ва ўзаро тушуниши муҳимдир.
Омбудсман жамоаси барча устоз ва мураббийларни байрам билан муборакбод этади
30 Сен
Меҳрибон устоз, талабчан мураббий, тажрибали ўқитувчи. Албатта ҳар биримизни мана шундай сифатлар билан тилга оладиган устоз ва мураббийларимиз бор. Уларнинг таълим-тарбияси, танбеҳи баъзи пайтларда эса ўта талабчанлиги бизни ҳозирги даражага эришишимизда муҳим ва салмоқли ўринга эга.
“Омбудсман клуби”га аъзо бўлмоқчи бўлган талабалар билан учрашув ўтказилди
27 Сен
Жорий йилнинг 27 сентябр куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассислари иштирокида Тошкент давлат юридик университетида талабалар билан учрашув ўтказилди.
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Гурлан туманида сайёр қабул ўтказди
27 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемиров жорий йилнинг 25 сентабрь куни вилоятдаги чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Гурлан туманида сайёр қабул ўтказди.
Омбудсман қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди
27 Сен
Жорий йилнинг 23–25 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги жамоатчилик гуруҳи аъзолари, сенатор, Омбудсманнинг минтақавий вакили Хоразм вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида мониторинг ташрифларини ўтказди. 
Омбудсман: Қорақалпоғистонда Миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда фуқаролардан 5 млн сўм ортиқча жарима ундирилган
22 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Қорақалпоғистон  Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими билан биргаликда 2020 йил январдан 2021 йил июль ойигача бўлган муддатда туман (шаҳар) Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларитомонидан фуқароликни расмийлаштиришга оид иш юритуви танлов йўли билан ўрганилди.