Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сурхондарёда терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати юзасидан якуний маълумот
03 Апр
2025 йил 28 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Сурхондарё вилоятида фуқаро Т.Хаитовнинг Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган пайтда йўлда  соғлиғининг ёмонлашгани сабабли вафот этгани ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилган ва ушбу ҳолат назоратга олингани маълум қилинган эди.
Омбудсман аноним сўров ўтказди: Нега пробация назоратидаги шахслар танланди?
03 Апр
Маҳкум ва маҳбусларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш масаласи Омбудсман назоратидаги долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. 2023 йилда Омбудсман номига маҳкум ва маҳбуслар ҳамда уларнинг яқинларидан жами 2662 та мурожаат келиб тушган. Улардан 984 таси бевосита маҳкумлар томонидан юборилган бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан 18,5 фоизга камайган.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилишлари керак?
03 Апр
"Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:
Омбудсман БМТ Миграция бўйича халқаро ташкилоти ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
02 Апр
Бугун, 2 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Миграция бўйича халқаро ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Джереми Грей билан учрашди.
Очиқ мулоқот: фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишмоқда?
02 Апр
Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, пенсия, суд жараёнлари ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўғри келаётгани маълум бўлди. Шу сабабли “Омбудсман мактаби” тадбирларида айни шу мавзулар танлаб олиниб, тегишли ташкилот вакиллари жалб қилинди ҳамда мазкур тадбирларда аҳолига қулайликлар яратиш борасида уларга берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.
“ХАРОМХОР ХОКИМЛАР САЙХУНОБОДА!” номли хабар ўрганилди
01 Апр
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Харомхўр ҳокимлар Сайҳунободда!” сарлавҳали видеода фуқаро Шаҳноза Аҳмедова томонидан қурилган бино адолатсиз судлар сабабли бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, лекин, унда мурожаат тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган эди. Фуқаронинг мулк ҳуқуқлари бузилаётгандек талқин қилинган мазкур хабар Омбудсман томонидан назоратга олиниб ўрганилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
28 Мар
2025 йилнинг 28 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Жамғарма ҳисобидан вояга етмаган болалар манфаатида 109,4 млн сўм алимент пули ундирилиши белгиланди - Омбудсман
28 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Д.Ж. томонидан мурожаат қилиб, фарзандларининг отаси С.Х. вояга етмаган икки нафар фарзанди учун узоқ вақтдан буён алимент тўламай келаётгани, шунингдек, алимент қарздорлигини "Алимент жамғармаси" ҳисобидан тўлаб берилиши ҳақида ариза билан мурожаат қилган бўлсада, мурожаати қаноатлантирилмаганлигини маълум қилган.
Ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди: мурожаатлар асосида амалий ёрдам кўрсатилди
27 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти томонидан жорий ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.