Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразмдаги тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
21 Июл
2023 йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Парламент комиссиясида Омбудсманнинг қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасидаги ахбороти эшитилди
21 Июл
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Олий Мажлис палаталарига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабат ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар якуни ва аниқланган камчиликлар юзасидан ҳар чоракда ахборот киритиб боради.
Навоийда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича семинар ташкил этилди
20 Июл
Жорий йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқулари бўйича вакили Омбдсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши мажлислар залида ташкил этилган “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш” мавзусидаги семинарда иштирок этди.Унда вилоят одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси аъзолари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши, ИИБ, Давлат меҳнат назорарти инспекцияси, ННТларни мувоффиқлаштириш Кенгаши раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.
Омбудсманнинг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
20 Июл
2023 йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори элчи Клеменс Койя билан учрашди.
Зарафшондаги 12-сонли ЖИЭКга мониторинг ташрифи амалга оширилди
19 Июл
Жорий йилнинг 19 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев Зарафшон шаҳридаги 12-сонли жазони ижро этиш колониясидаги шароитларни ўрганди.
Бир гуруҳ фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланди - Омбудсман
12 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камиловга Вилоятнинг Қувасой шаҳар, «Қалача» МФЙ фуқаролари маҳаллада қишлоқ врачлик пункти бўлмаганлиги сабабли, тиббий хизматдан фойдаланиш учун узоқ масофа босиб ўтишга мажбур бўлаётганликларидан шикоят қилишди.
Андижондаги тергов ҳибсхонасига ўрнатилган Омбудсман қутисига 2 ҳафтада 12 та мурожаат келиб тушган
10 Июл
2023 йилнинг 6 июнь куни Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилиб, мазкур муассасада сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнларини бориши ҳақидаги фикрлари
09 Июл
Шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга сайлов жараёнларини кузатиш учун келган ҳамкасб халқаро кузатувчилар билан учрашмоқда. Жорий йилнинг 8 июль куни Қозоғистон Республикаси Атирау вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Алмаз Абилдаев билан, бугун, яъни 9 июль куни Россия Федерацияси Свердловск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Т.Мерзлякова ва Новосибирск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Н.Шалабаевалар билан учрашди.