Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш шароитлари ўрганилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилди
2025 йилнинг 8 январь куни Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов томонидан Вилоятдаги Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага мониторинг ташрифи амалга оширилган эди.

Унда, Махсус қабулхонада сақланувчи шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари ўрганилган ва ушбу муассасада сақланаётган шахслар билан суҳбатлашилган эди. 

Аниқланишича, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашув хоналари ташкил этилган, уларнинг телефон орқали сўзлашув ҳуқуқлари таъминланмоқда.

Мониторинг ташрифи давомида қатор камчиликлар ҳам аниқланган эди. Омбудсманга маълум қилинишича, зудлик билан аниқланган барча камчиликлар бартараф этилган. Жумладан, айрим камералардаги яшаш шароитлари ва сув билан боғлиқ муаммолар ҳал этилган, шунингдек, зарур дори воситалари олиб келинган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати