Йиғилишда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари Омбудсманлари иштирок этиб, Ассоциациянинг таъсис этилиши туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этилди.
Тадбир доирасида Ассоциациянинг 2025 йилга мўлжалланган фаолияти муҳокама қилинди ва келгусидаги ҳаракатлар режаси келишиб олинди.
Маълумот учун: Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ассоциацияси 2022 йил 13 май куни Туркиянинг Бурса шаҳрида таъсис этилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати