Ушбу мурожаатлар назоратга олиниб, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ташриф давомида мурожаатлар юзасидан тегишли маълумотлар тўпланди ва маҳкумлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.
Шундан сўнг, маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларнинг соғлиғи юзасидан ҳеч қандай шикоятлар аниқланмади. Шифокорлар томонидан уларнинг тиббий ёрдамга эҳтиёжи йўқлиги бўйича хулоса берилди.
Мониторинг ташрифи давомида бошқа маҳкумлар билан ҳам жамоавий тартибда суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг яшаш, овқатланиш, меҳнат қилиш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш шароитлари ҳамда иссиқлик тизимининг ишлаш ҳолати ўрганилди. Шунингдек, маҳкумларнинг муассасадаги шароитлар ва ходимлар билан муносабатлар борасидаги фикрлари тингланди.
Мониторинг жараёнида колонияларда ўрнатилган “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилди ва келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман тавсиялари тайёрланиши маълум қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати