Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳада ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида жорий йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар кўзда тутилган бўлиб, атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилган.

Ҳар бир фуқарони 2025-йилги Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббусларни билдиришда фаолликка чақирамиз. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати