Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қашқадарёдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Яккабоғ туманида жойлашган Қашқадарё вилояти ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда жамоатчилик гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди.

160 ўринга мўлжалланган марказ 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, унда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексалар ва 18 ёшдан юқори бўлган ногиронлиги бор шахслар истиқомат қилади.

Мониторингда ушбу муассасада яшовчи шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари, кутубхона, учрашув хонаси ҳолати, иситиш тизими, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш сифати ҳамда таом тайёрлаш жойининг санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги ўрганилди.

Аниқланишича, марказда яшовчи шахсларнинг маданий дам олишлари учун алоҳида маънавият хонаси ажратилган. Шунингдек, тикувчилик, рассомчилик, косибчилик, дурадгорлик бўйича меҳнат хоналари ҳам ташкил этилган.

Шу билан бир қаторда, марказда яшаётган шахслар билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати