Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаронинг ижтимоий ҳуқуқи тикланди
Омбудсманга мурожаат қилган фуқаро пенсия миқдори тўғри ҳисобланмагани сабабли ўз ҳуқуқларини тиклашни сўради. У пенсияси 920 000 сўм этиб белгиланганини, аммо иш ҳақи тўлиқ ҳисобланмагани сабабли ҳақиқий миқдордан анча кам маблағ олаётганини таъкидлаган. Фуқаро бу муаммо бўйича Зангиота тумани Пенсия бўлимига бир неча маротаба мурожаат қилган, аммо мурожаатлар юзаки ўрганилиб, рад этилган.

Омбудсманнинг сўровига кўра, мурожаат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари иштирокида қайта ўрганилди. Ушбу ўрганиш давомида фуқаронинг иш стажига оид архив ҳужжатларидаги маълумотларнинг ноаниқ киритилгани сабабли унинг ойлик иш ҳақи маълумотлари пенсия ҳужжатига киритилмагани аниқланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан фуқаронинг пенсия иши 2015 йил 1 августдан бошлаб қайта ҳисобланди. Натижада Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 59-моддаси асосида фуқарога тўланмаган салкам 49 млн сўм компенсация тўлаб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати