Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбусман: навбатдаги мониторинг Хоразмдаги пенитенциар муассасаларда
19 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ҳонқа, Боғот ва Хазорасп туманларидаги мастлик холатида бўлган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш туманлараро пунктлари (хушёрхоналар), Хазорасп туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Урганч шахридаги Реабилитация қилиш маркази, Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона ва 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Жиззахда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
18 Дек
2025 йил 17 декабрь куни Жиззах шаҳрида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва хабардорлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
Омбудсманлар ҳамкорлиги натижасида Россиядаги 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан қўлланилган маъмурий жазо бекор қилинди
16 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жорий йил октябрь ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида ҳар икки давлат Омбудсманлари иштирокида ҳамюртларимизнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида фуқароларимиз учун сайёр қабул ўтказилди.
Маҳкум ва маҳбусларнинг Омбудсманга йўллаган мурожаатлари ҳал этилмоқда
16 Дек
Ҳозирда маҳкум ва маҳбуслар Омбудсман ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан амалга оширилган мониторинг ташрифларида ҳамда “Омбудсман қути”лари орқали Омбудсманга тўғридан-тўғри мурожаат қилишмоқда. Қолаверса, уларнинг яқинлари ва адвокатларидан ҳам мурожаатлар келиб тушади.
Омбудсманнинг “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида 80  нафарга яқин зўравонликка учраган аёлларга манзилли ёрдам кўрсатилди
15 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойларида “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик ҳимоясини таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилди.
Ўзбекистон Конституцияси ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси: ўзаро уйғунлик ва мувофиқлик
12 Дек
2025 йил 12 декабрь куни соат 10:00 да Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда, БМТнинг Тараққиёт Дастури қўмагида “Ўзбекистон Конституцияси ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси: ўзаро уйғунлик ва мувофиқлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича интерактив дарслар: “Омбудсман соати” орқали 1100 дан ортиқ ўқувчи қамраб олинди
11 Дек
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари мамлакат миқёсида тизимли равишда йўлга қўйилди. Навбатдаги дарсларда 1100 дан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.  
Бухородаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги шароитлар ўрганилди
10 Дек
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида мониторинг ўтказди. Мазкур марказ “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги қарори асосида фаолият юритади.
Фарғона ва Тошкент вилоятларида “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг 1-босқичи ўтказилди
09 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Халқаро ногиронлар куни ва Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан инклюзив ҳуқуқий билимларни ошириш мақсадида ташкил этилган “Ҳуқуқ билимдони” викторинасининг 1-босқич мусобақалари Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўтказилди.