2023 йилнинг 6 ойи давомида Тошкент шаҳридан жами 1 022 та мурожаат келиб тушган. Шундан 189 таси иқтисодий ҳуқуқ, 157 таси ижтимоий ҳуқуқ бўйича, 112 таси шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, 186 таси фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари, 66 таси бола ҳуқуқлари, 36 таси экологик ҳуқуқлар ва 80 таси бошқа масалалар бўйича, шунингдек 196 та мурожаат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига тегишли.