2022 йилнинг 1 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова бошчилигида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ҳамда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Феруза Ибрагимова Бухородаги 4-сонли тергов ҳибсхонасига бориб, муассасада сақланаётган маҳбус ва маҳкума хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилишди.