Ташриф давомида, иссиқ кунларда камералардаги ҳарорат ҳамда маҳкум ва маҳбуслар учун яратилган шароитлар, жумладан, маҳкум ва маҳбусларнинг ювиниш графиклари кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, сайлгоҳлардаги микро климатлар соз ҳолатда ишлаётганига гувоҳ бўлинди. Шунингдек, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун тайёрланаётган иссиқ овқат ва дори-дармонларнинг яроқлилиги текширилди.
Мониторинг ташрифи доирасида маҳкум ва маҳбусларнинг қийноқ, руҳий босим ва бошқа ҳолатлар бўйича фикрлари ўрганилди.
Омбудсман қутилари кўздан кечирилиб, 11 нафар шахсдан келиб тушган мурожаатлар олиниб, улар муаллифи билан якка тартибда суҳбатлашилди ва мурожаатга оид ҳолатлар аниқлаштирилди.
Маҳкумлар учун ўтказилган якка тартибдаги қабулда 15 нафарга яқин мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 65 фоизи суд ва тергов жараёнларига, қолганлари эса кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, стоматолог хизмати кўрсатилиши ҳамда ҳуқуқий ёрдам олиш масалаларига оид.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари bo‘yicha вакили (омбудсман) Ахборот хизмати