Шу муносабат билан, 20 июнь куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-сонли аёллар жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Мониторинг ташрифида маҳкумаларнинг сақлаш шароитлари, овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари ва кутубхоналар ҳолати ўрганилди.
Колонияда 5 та тикув, бичиш ва пайпоқ тўқиш цехлари мавжуд. Маҳкумларга ишбай асосида ҳақ тўланиб, иш ҳақи уларнинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу ҳисоб рақамига маҳкумаларнинг яқинлари ҳам пул маблағларини ўтказишлари мумкин. Колониядаги 3 ёшгача фарзанди бор аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёши катта маҳкумалар ишга жалб қилинмаслиги маълум қилинди. Улар ёзма розилиги билангина ишга жалб қилинишлари мумкин.
Шунингдек, колонияда аёллар салони ҳам мавжуд, салонда фаолият юритувчи маҳкума ўз ҳунарини бошқаларга ҳам ўргатиши учун шароитлар яратилган.
Колонияда фарзанди билан яшаётган маҳкумалар билан суҳбатлашилганда, болаларнинг барча эҳтиёжлари учун давлат томонидан маблағ ажратилиши, уларга 24 соат давомида тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитлар яратилгани қайд этилди.
Жорий йилда ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га аёллар колониясидан 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Мониторинг доирасида маҳкумалар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Омбудсманга мурожаат юборган маҳкумалар билан ҳам ҳоли тарзда суҳбатлашилди.
Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якуни юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар, жумладан мониторинг жараёнида аниқланган камчиликлар Олий Мажлис палаталарига ҳам тақдим этиб келинмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати