Аниқланишича, ҳибсхонада гумонланувчи шахслар сақланадиган камераларга, канвой, кўрикдан ўтказиш, тиббиёт ва тергов хоналарига овозли видео кузатув камералар ўрнатилган. ВСҲ биноси атроф худудларига эса овозсиз видео кузатув камералари қўйилган. Мониторингда видеокузатув камераларнинг соз ҳолатда эканлиги ва марказга уланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Белгиланган тартибга кўра, адвокатлар хонасига видеокузатув камераси ўрнатилмаганига гувоҳ бўлинди.
Мониторинг давомида ВСҲда сақланаётганларинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, учрашув хонаси ва бошқа шароитлари ўрганилди ва аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар билдирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати