Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ёшлар куни муносабати билан Навоий вилоятидаги маҳкумлар учун концерт дастурлари ташкил этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Навоий вилоятидаги 4,5,11,12 жазони ижро этиш колониялари ва 36-сон Манзил колонияда 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан концерт дастурлари ва турли спорт машғулотлари уюштирилди.

Ушбу концерт дастурлари маҳкумларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали келгусида  тўғри хулоса чиқаришлари мақсадида ишлаб чиқилган чора тадбирлар режасига асосан ўтказилди.

Маълумотларга кўра, Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланувчи шахсларнинг 35 фоизини ёшлар ташкил этади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари bo‘yicha вакили (омбудсман) Ахборот хизмати