Шу йилнинг 3 июнь куни минтақавий вакил маҳкум билан суҳбатлашганда, Омбудсманга ҳеч қандай шикояти йўқлиги, ҳозирда аҳволи қониқарли даражада эканлиги маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, маҳкум Н.У. Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилган ва ўта хавфли рецидивист сифатида 2013 йилдан бери озодликдан маҳрум қилинган. 2024 йилнинг 1 июнь куни у тиббий текширувдан ўтказилганда, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши - Транзиторная ишемическая атака типидаги гипертония касаллиги ташхиси қўйилган. Кейинчалик у фаол ўпка сили касаллиги ташхиси билан даволаниш учун юборилган.
Ҳозирда маҳкум Н.У. Тошкент шаҳридаги 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволаниш учун ётқизилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати