Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
2024 йилда Намангандаги 310 нафар маҳкум касб-ҳунарга ўргатилди
23 Дек
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда. 2024 йил якунларига кўра, Намангандаги жазо муддатини ўтаётган 310 нафар маҳкумлар ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга ўргатилди.
Намангандаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди
18 Дек
Шу кунларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан мониторинг ташрифлари амалга оширилмоқда. Жорий ҳафтада Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ёпиқ муассасалар, жумладан, Наманган вилояти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни сақлашга мўлжалланган махсус қабулхона, Наманган шаҳар ҳамда Учқўрғон, Уйчи, Мингбулоқ, Поп ва Чуст туманларида жойлашган вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Қиш мавсумида ёпиқ муассасаларда сақланувчи шахсларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда
13 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар, айниқса, уларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда. 
Хоразм вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
11 Дек
2024 йилнинг 10 декабрь куни Омбудсман жамоатчилик вакиллари билан биргаликда  Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонасидаги шароитлар,  маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, иситиш тизими ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Мониторинг доирасида вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди. 
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман бошчилигида ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилмоқда
10 Дек
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида қатор муассасаларда инсон ҳуқуқлари ва яратилган шароитларга оид ҳолатлар ва уларнинг тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқлиги ўрганилмоқда.
Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ
04 Дек
2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2023 йилнинг 10 ойида ушбу кўрсаткич 468 тани ташкил этган эди.
Омбудсман мониторинги: Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатлари ўрганилмоқда
27 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Қайд этиш лозимки ушбу ўрганишлар давомида ушбу пенитенциар муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”ларида қолдирилган мурожаатлар қабул қилинади.
Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги камчиликлар бартараф этилди
22 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Янгиер шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ)га амалга оширган мониторинг ташрифида қатор камчиликлар аниқланиб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича Омбудсман тақдимномаси киритилган эди. 
Товоқсойдаги маҳкумларга озодликка чиққач, жамиятга мослашишлари учун зарур кўникмалар берилди
14 Ноя
2024 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 7-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Сирдарёдаги вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансерида қандай камчиликлар аниқланди?
12 Ноя
2024 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдаё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари қабул қилинди
11 Ноя
2024 йилнинг 6 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман бошчилигида Бухородаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганн ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
08 Ноя
2024 йил 7-8 ноябрь кунлари Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Бухородаги қатор пенитенсиар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.