Тадбирда иштирокчиларига “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат”га йўл қўймаслик уларни олдини олишнинг самарали йўллари ва усулуллари, келиб чиқиш сабалари, қонунчиликда белгиланган чоралар, меҳнат қонунчилиги талабларига қатъиян риоя этилиши, ҳудудий комиссияга юклатилган вазифалар хусусида маълумотлар берилди.
Жумладан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбдсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили фуқароларни “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат” субектига айланиб қолишининг энг асосий сабабларидан бири бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалдаги тартиблардан хабардор эмаслигига урғу берди. Бу салбий иллатни олдини олишнинг энг самарали йўли бу ҳамкорликда аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларини амалга ошириш кераклигига эътибор қаратди.
Республика бўйлаб ташкил этилаётган аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбирларида ушбу мавзуни аҳолига кенг тушунтирилишида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Таклиф семинар иштирокчилари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати