Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2022 йилнинг 8 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолият натижаларига бағишланган брифинг
20 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг минтақавий вакиллари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
Болалар тиланчилигини жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали бартараф этиш мумкин – Болалар Омбудсмани
19 Сен
2022 йилнинг 16 сентябрь куни журналист Илёс Сафаров ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари кесишмаси, Байналминал кўчаси чорраҳасида тахминан 3-4 нафар вояга етмаганлар йўлнинг қатнов қисмида “тиланчи”лик билан шуғулланаётганлиги юзасидан видео хабар эълон қилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил боғчада заҳарланган 41 нафар бола ҳолатини жойига чиқиб ўрганди
19 Сен
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар болалар заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Омбудсман ходимлари Жорж Вашингтон номидаги университети профессорлари билан учрашишди
16 Сен
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман) Котибияти бўлим бошлиқлари ва Жорж Вашингтон номидаги университети профессорлари Шон Раймонд Робертс ва Малколм Рассел-Эйнхорнлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Омбудсман тақдимномасига асосан ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ўз лавозимига тикланди
16 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи фуқаро С.Р. меҳнат ҳуқуқларининг бузилгани бўйича мурожаат қилди.
Гендер тенглигини таъминлаш инсон ҳуқуқларининг асосини ташкил этади – Омбудсман
15 Сен
2022 йилнинг 15 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалалари: жорий ҳолат, вазифалар ва истиқбол” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясияда иштирок этди.
Тергов жараёнларида қийноқ қўлланилгани бўйича эълон қилинган хабар Омбудсман назоратига олинди
15 Сен
2022 йилининг 15 сентябрь куни Vodiy24.uz телеграм каналида “Андижонда ҳали ҳам эски тузум сақланиб қолганми?” номли видеохабар эълон қилинди. Унда айни кунларда андижонлик 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани, суд жараёнида айбланувчиларнинг ҳеч бири айбига иқрор эмаслиги, руҳий ва жисмоний босим асосида тергов қилингани айтилмоқда.
Комиссия ўрганишлари негизи фуқаролар мурожаатларига асосланади
15 Сен
2022 йилнинг 14 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган Комиссия аъзолари 20 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатларини қабул қилишди.
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили бошчилигида маҳкумларнинг соғлиғи ўрганилмоқда -  3 нафар маҳкумнинг кўриш қобилияти тикланди
14 Сен
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлисинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан жорий йилнинг 1-5 август кунлари 5,11-сон ЖИЭКда сақланаётган маҳкумлар тасдиқланган қўшма режага асосан ҳудудий тиббий муассаса шифокор мутахассислари жалб этилиб, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган эди.