Тадбир жараёнида иштирокчиларга БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича турли механизмлари, БМТнинг шартномавий органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш усуллари ва Универсал даврий ҳисобот, БМТнинг инсон ҳуқуқлари механизмлари билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда тавсияларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш каби масалалар юзасидан маълумотлар берилди.
Эркин мулоқот шаклида ташкил этилган семинар-тренинг мунозарали савол-жавоблар ва интерактив ўйинларга бой тарзда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати