Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
 Феруза Эшматова Сербияга ташрифи давомида қатор давлатлар омбудсманларидан меморандум имзолаш таклифини олди
06 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йилнинг 2–5 сентябрь кунлари хизмат ташрифи билан Сербия Республикасида бўлди.  
Феруза Эшматова Европа Омбудсман Институти йиғилишида иштирок этди
03 Сен
Жорий йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Сербия Республикасида бўлиб ўтган Европа Омбудсман Институтининг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этди.
Ҳаракатлар стратегиясининг оддий инсонлар ҳаётига таъсири    /Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюси фаолиятимизда асос бўлиб хизмат қилади/
01 Сен
Мамлакатимиз тарихида “Янги Ўзбекистон” номли саҳифани очиб берган тарихий ҳужжат бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўлди. Бешта йўналишни қамраб олган мазкур ҳужжат бешта Давлат дастурлари орқали амалга ошириб келинмоқда. Бунинг аҳамиятли томони шундаки, 2017 йилги Давлат дастури айнан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланди ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги талаб ва механизмлар жорий этилди.
Омбудсман аралашувидан сўнг 40 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилди
31 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаролар иш ҳақларини тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.
Фуқаро мурожаати ўрганиладиган бўлди
30 Авг
Фуқаро Ойбек Салаевнинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига facebook ижтимоий тармоғи орқали йўллаган мурожаати бўйича масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ, Омбудсман масъул ходими мурожаатчига алоқага чиқиб, мурожаат ҳолатини ўрганди. Шундан сўнг, мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни юборишни сўради ва фуқаро томонидан барча ҳужжатлар Омбудсманга юборилганидан сўнг, мурожаат мазмунан кўриб чиқилиши тушунтирилди.
Эътибор ва эътироф муборак, азиз ҳамкасблар!
30 Авг
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги тегишли Фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, халқимиз фаравонлигини таъминлаш, ёшларни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялашдаги алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Пробация – жиноят ишларини кўришда муқобил чоралар қўллашнинг халқаро модели сифатида
28 Авг
Жорий йилнинг 27-28 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ички ишлар вазирлиги, БМТнинг Демократия фонди (UNDEF) ва “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг (PRI) Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Пробация – жиноят ишларини кўришда муқобил чоралар қўллашнинг халқаро модели сифатида” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.  
Болалар истеъмоли учун фақатгина сифатли маҳсулотлар олиниши шарт! 
27 Авг
Хабарингиз бор ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчиларининг захарланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Қайд этиш лозимки, ушбу хабар тарқалиши захотиёқ Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова болалар даволанаётган тиббиёт муассасаларига ташриф буюриб, болалар ҳолидан ҳабар олган эди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг қонун устуворлигини такомиллаштиришдаги ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
25 Авг
Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТнинг Демократия фонди (UNDEF) ва “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг (PRI) Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида суд-ҳуқуқ тизимида жиноят ишлари бўйича фаолият юритувчи мутахассислари учун семинар ўтказилди.