Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида 2021 йилда амалга оширилган мониторинг ташрифлари бўйича брифинг
20 Апр
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 26 июнда “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2021 йил давомида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 177 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунларига кўра 76 тани ташкил этган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
20 Апр
2022 йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Роли Астхана билан учрашди.
Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
19 Апр
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бўка туманидаги манзил-колонияда маҳкумларга яратилган шароитлар бўйича жиддий камчиликлар аниқланди
18 Апр
Жорий йилнинг 11 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилояти бўйича минтақавий вакили Р.Камалов томонидан Тошкент вилояти, Бўка тумани ҳудудида жойлашган 43-манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар шароитлари ўрганилди.
Омбудсман Юқоричирчиқ туманидаги “қулупнай” ҳолати бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви ўтказилишини сўради
18 Апр
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 18 апрель куни “Telegram” ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан йўл четида қулупнай сотиб ўтирган сотувчи аёлларга зўравонлик қилинганлиги ҳамда улар Ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, 8 соатдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилганлиги ҳақида хабарлар ва видео тасвирлар кенг тарқалди.
Самарқанддаги 37-сон манзил-колониясидаги маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди
18 Апр
2022 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят ИИБ,  Бандлик Бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқарма масъул ходимлари билан Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 37-сонли Манзил-колониясида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулни ташкил этишдан мақсад - ушбу муассасада сақланаётган 702 нафар маҳкум ва маҳкумаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга мурожаатларни қабул қилишдан иборат эди.
Омбудсманга ўқитувчиларга қўпол муносабатда бўлаётган мактаб директори ўринбосари устидан мурожаат келиб тушди
15 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги мактаб ўқитувчиси Б.Ш. ўзи фаолият юритадиган мактаб директори ўринбосарининг хати-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили тергов ҳибсхонасида сайёр қабул ўтказди
14 Апр
2022 йилнинг 8 апрел куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг)  Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили  Муродулла Нормурадов Қарши шахридаги 5-сон тергов  ҳибсхонасига сайёр қабул ўтказди.
Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли
13 Апр
Жорий йилнинг 13 апрель куни пойтахтимизда “Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусидаги иккинчи форум бўлиб ўтди. Тадбир Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.