130 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада ҳозирги кунда 157 нафар бемор даволанмоқда.
Мониторинг ташрифи давомида тиббиёт марказидаги беморларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, овқатланиш, ва даволаниш бўлимлари ҳамда ҳудуддаги бошқа шароитлар кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, ушбу муассасага амалга оширилган аввалги мониторингда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганига эътибор қаратилди. Бу галги мониторингда бинонинг таъмирталаб жойлари таъмирлангани аниқланди.
Шу билан бир қаторда, Наркология марказидаги беморлар билан суҳбатлашилганда, муассаса раҳбарияти ва ходимлари устидан шикоятлар келиб тушмади.
Мониторингда муассасадаги беморлар учун берилган чойшаблар эскирган ҳамда канализация тизими билан боғлик камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар билдирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати