Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
13 сентябрь куни Комиссия аъзолари томонидан 60 нафардан ортиқ фуқаролар қабул қилинди
14 Сен
Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистондаги ҳолатларни ўрганаётган Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 13 сентябридан яна Қорақалпоғистонда иш бошлашди.
Комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини ўрганишмоқда
13 Сен
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан яна Қорақалпоғистонда иш бошлади.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси Навоийда
12 Сен
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида мунтазам равишда тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Польша Омбудсманлари ҳамкорлиги ривожланмоқда
10 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрига қилган амалий ташрифи доирасида 2022 йилнинг 9 сентябрь куни Польша Омбудсмани Марчин Вёнцек билан учрашди. 
Ёпиқ муассасаларга мониторинг ўтказиш бўйича халқаро амалиёт ўрганилди
09 Сен
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова хизмат ташрифи билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб турибди. У ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида иштирок этган эди. Омбудсман ушбу тадбирлар  доирасида  7-9 сентябрь кунлари ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, қийноқларни олдини олиш бўйича миллий превентив механизмлар гуруҳлари ва фуқаролик жамияти вакиллари учун ташкил этилган минтақавий тренингда ҳам иштирок этди.
Омбудсман Польшадаги ҳамюртларимиз фикрларини  ўрганди
08 Сен
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг хорижий давлатларидаги элчихоналари ва консуллик муассасаларида ўзга юртда мусофирчиликда яшаётган ҳамюртларимиз учун байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистондаги ҳолатлар юзасидан комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини мунтазам қабул қилишмоқда
07 Сен
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан Комиссиянинг ишчи Штабида фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Олинган ҳар бир мурожаат Комиссия томонидан назоратга олиниб, тегишли чоралар белгиланмоқда.
ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди
06 Сен
2022 йилнинг 5-6 сентябрь куни Польшанинг Варшава шаҳрида ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди.
Комиссия аъзоларининг Даулетмурат Тажимуратов билан учрашувида нималар очиқланди?
06 Сен
Мустақил Комиссия аъзолари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 11-сон Тергов ҳибсхонасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда адвокатлар ва яқин қариндошлари билан қисқа муддатли учрашув хоналардаги шароитлар ўрганишди.