Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференцияда иштирок этмоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли тадбирда ЕХҲТнинг инсон хавфсизлиги ўлчови доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда.