Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарғонада маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
16 Окт
2024 йил 16 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ва Ижтимоий кўникма маркази билан биргаликда вилоятдаги 10-сонли тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар билан учрашув ўтказилди.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
16 Окт
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги Қонуннинг 10 моддасига кўра, Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
14 Окт
2024 йилнинг 14 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) миссияси раҳбари Уэйк Дуглас билан учрашди.
Мурожаатчи уйига яқин ҳудудда бошланган қурилиш ишлари тўхтатилди - Омбудсман
14 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро А.С. хонадони олдидан атига 5 метрлик масофа узоқлигида қурилиш бошланганидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олиниб, жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакилига йўналтирилди.
Намангандаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари ўрганилди
11 Окт
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига (ВСҲ) мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Ўқувчиларга ўз ҳуқуқларини талаб қила олишдаги муҳим кўникмалар берилмоқда
11 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини оширишга қаратилган дарслар ташкил этилди. Бу лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Варшава конференциясининг охирги куни гендер тенглик ва камситмаслик масалаларига бағишланди
10 Окт
Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференциянинг охирги сессияси Толерантлик ва камситмаслик деб номланди.
Ўзбекистон Омбудсманининг Польшага расмий ташрифи: ЕХҲТ/ДИИҲБ вакили билан учрашув
10 Окт
Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференцияда иштирок этмоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли тадбирда ЕХҲТнинг инсон хавфсизлиги ўлчови доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда.
Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг IX-йиғилиши ўтказилди
09 Окт
Жамиятни рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича илғор тажрибалар алмашинуви. 2024 йилнинг 9 октябрь куни ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг IX–йиғилиши ушбу мавзуга бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов онлайн шаклда иштирок этди.