Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги 8-сонли тергов ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилди
15 Май
2023 йилнинг 12 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов 8-сон Тергов  ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Сирдарёда маъмурий қамоққа олинган шахсларга яратилган шароитлар ўрганилди
12 Май
2023 йилнинг 10 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов томонидан Сирдарё вилоятидаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсман Андижон вилоятидаги ёпиқ муассасалардаги шароитларни ўрганди
12 Май
2023 йилнинг 11 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва ходимларининг Андижон вилоятига қилган ташрифи доирасида 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда ОАВ ҳам бевосита иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишди.
Омбудсман Сурхондарёдаги шифохонада ИИБ ходими эркакни кишанлаб, жисмоний куч ишлатгани ҳолати бўйича муносабат билдирди 
12 Май
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали 2023 йилнинг 12 май куни тарқалган ички ишлар ходими шифохонада қўли кишанланган фуқарони қийнаб, уни калтаклагани акс этган видео Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков томонидан ўрганилди.
Омбудсманга Сирдарёдан ичимлик суви йўқлиги бўйича мурожаат келиб тушди
12 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили шуҳрат Алимовга Мирзаобод тумани, “Навбахор” МФЙда яшовчи фуқаро Х.А. кўп қаватли уйлардан бирига сув келмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Бешариқ тумани аҳолиси мурожаатларини ўрганди
10 Май
 Жорий йилнинг 10 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов ҳамда Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевлар туман халқ қабулхонасида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказишди. Унда ҳокимлик мутахассислари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.
Омбудсман АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
10 Май
2023 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси тадбири бўлиб ўтди
08 Май
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Тошкент вилоятидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
06 Май
Жорий йилнинг 6 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари томонидан Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.