Мурожаатни ўрганиш давомида С.Х. 2017 йилдан буён алимент тўловидан бўйин товлаб келаётгани аниқланди. 2024 йил 12 февралда суд томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 2025 йил 14 январда эса суд ҳукмига асосан 6 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги қарори билан тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги Низомга кўра, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловлар амалга оширилади.
Омбудсманнинг Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборган мурожаати асосида фуқаро Д.Ж.нинг икки нафар вояга етмаган фарзанди манфаатида Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан 109,4 миллион сўм маблағ унинг шахсий пластик картасига тўлиқ ўтказилиши таъминланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати