Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2025 йилнинг 28 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда уй-жой, кадастр, ишга тиклаш, суд-тергов, пенсия, шахсга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари, меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланиши, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, банк-кредит масалалари бўйича 40 га яқин мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларнинг баъзилари жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилaди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали танишасиз.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари