Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили 11-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди   
04 Мар
Жорий йилнинг 25 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёров вилоятнинг Урганч шаҳридаги 11-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда ушбу ҳибсхонада сақланаётган шахслардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида ҳибсхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.
Хоразмдаги реабилитация маркази ўрганилди
03 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 2 март куни Хоразм вилояти Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига ташриф буюрди. У ерда сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Омбудсманга ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат келиб тушди
03 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга)  Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Д.дан ногиронлик белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Болаларни зўравонлик, шафқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган стандарт операцион тартиб-қоидалари ишлаб чиқилмоқда
02 Мар
Жорий йилнинг 28 февраль 2 март кунлари Сурхондарё вилоятида Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда маҳаллий ҳокимликлар, ёшлар ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ЮНИСEФ вакиллари тармоқлараро стандарт фаолият тартибларини муҳокама қилдилар. Мазкур ҳужжат болаларни зўравонлик, шафқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили маҳкумлар шароитини ўрганди
28 Фев
Жорий йилнинг 19 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов Самарқанд шаҳридаги 38-сонли Манзил-колониясида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳкумларнинг шароитлари билан танишди.
Омбудсманнинг 27 йиллигига бағишланган халқаро тадбир тафсилотлари: экспертлар фикри
25 Фев
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 27 йиллиги муносабати билан халқаро конференция ташкил этилди. “Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир” мавзусида ўтказилан халқаро тадбирда кўплаб халқаро ва маҳаллий экспертлар, хорижий давлат Омбудсманлари иштирок этишди. Мазкур тадбир Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётганлар мурожаатларини ўрганди
24 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили маҳбусларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида ҳудуддаги 4-сон тергов ҳибсхонасига ташриф амалга оширди.
Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир   
23 Фев
2022 йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 27 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Болалар Омбудсмани оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган фуқаро мурожаатини назоратга олди
22 Фев
Аёл борки, олам мунаввар. У меҳрибон уй бекаси, хонадон чароғбони бўлиши билан бир қаторда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни дунёга келтирувчи она ҳамдир.