Жорий йилнинг 16 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили О.Оллаёров ташаббуси билан Хива “Мурувват” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” вакиллари ҳам иштирок этишди.