Тадбирда Парламент аьзолари, Болалар омбудсмани, вазирлик ва идоралар, Омбудсман ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилиб, миллий қонунчиликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг конституцион кафолатлари, уларнинг амалиётда таъминланиши ва халқаро ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлашуви атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида белгилаб берилган асосий принциплар – инсон қадрининг олий қадрияти сифатида эътироф этилиши, тенглик, адолат ва эркинликлар кафолатларини тўла акс эттирган ҳолда, давлат сиёсатининг бош мезонига айланган. Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам айнан шу конституцион тамойилларга таянади: инсон қадрини юксалтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, аҳолининг заиф қатламлари манфаатларини таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш давлатнинг устувор вазифаси сифатида белгиланган.
Тадбирда олий таълим муассасалари билан инсон ҳуқуқлари соҳасида талабаларнинг билимларини ривожлантириш, ва талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шу муносабат билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда учта олий таълим муассасаси — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент “International” университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. Мазкур меморандумлар инсон ҳуқуқлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар учун амалий тажриба майдончаларини яратиш, юридик таълим тизимида таълим — тадқиқот — амалиёт интеграциясини йўлга қўйиш, қонунчилик ва ҳуқуқий таълим йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга оширишга хизмат қилади.
Давра суҳбати фикр-мулоҳазалар алмашуви ва иштирокчилар ўртасида очиқ мулоқот шаклида давом этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






