Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
16 Ноя
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсман: Ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида берилиши шарт
13 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи фуқаро Ҳ.А. томонидан иш ҳақи берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
10 Ноя
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европа ва Марказий Осиёда Human Rights Watch бўлими директори Хью Уильямсон, Марказий Осиё бўйича катта илмий ходим Мира Ритман хамда Марказий Осиё бўйича илмий ёрдамчи Нурсултан Абдиловларни қабул қилди.
Парламент комиссияси томонидан қандай масалалар кўриб чиқилди?
09 Ноя
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш узлуксиз жараён ва у Тараққиёт стратегиясининг асосини ташкил этади
09 Ноя
Инсон ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати... Бу жумлалар ўтган беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар силсиласида тез-тез тилга олиниб, мамлакатимизда  инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш борасида муҳим қадамлар қўйилишига эришилди. Жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши орқали қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш, аҳолини қийнаб келган муаммоларнинг ҳал этиш, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш каби қатор йўналишлар бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК ВА УМУМЭЪТИРОФ ЭТИЛГАН ХАЛҚАРО МЕЗОНЛАРГА ТЎЛА МОС ҲОЛДА ЎТДИ
01 Ноя
Мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови ҳақидагификрларнинг аксариятида сайлов очиқ-ошкора, ўзаро рақобат шароитида, миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар асосида ўтгани эътироф этилмоқда.
Омбудсман қабулида қандай масалалар кўтарилди?
30 Окт
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
COVID-2019 пандемияси шароитида Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича минтақавий конференция ўтказилди
29 Окт
Жорий йилнинг 29 октябрь куни ЕХҲТнинг Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги лойиҳалар координаторлари томонидан “COVID-2019 пандемияси шароитида Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VI-йиғилишида иштирок этди
28 Окт
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик, Акмал Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматовалар видеоконференцалоқа шаклда ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VI –йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этишди. "Евроосиё минтақасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари бўйича халқаро илғор тажрибалар алмашинуви" мавзусида бўлиб ўтган мулоқотларда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишди.