Тергов ҳибсхонасидаги сайилгоҳ кўздан кечирилганда аномал иссиқ ҳарорат кузатилаётгани сабабли микроклимит совутиш тизими ташкил этилганилиги ва телевизор ўрнатилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, 120 нафардан ортиқ маҳкумлар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилди. Шундан сўнг, муҳрланган “Омбудсман қутиси” очиб кўрилганда 5 та мурожаат мавжудлиги аниқланди ва дарҳол мурожаат эгалари билан якка тартибда суҳбатлашилди. Мониторинг доирасида яна 4 нафар маҳбус билан мурожаатлари қабул қилинди. Сайёр қабулда Омбудсман минтақавий вакилини судда кузатувчи сифатида иштирок этиши, Олий судга мурожаат юбориш каби масалалар кўтарилди.
Мониторингда мазкур тергов ҳибсхонасида маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати